Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистонлик UFC жангчиси: Ўзбекистон - менинг Ватаним! Қоз | Vodiy MMA

Қозоғистонлик UFC жангчиси: Ўзбекистон - менинг Ватаним!

Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов Forbes Kazakhstan Youtube каналига берган интервьюсида ўз миллати ҳақида гапириб берди.

- Ҳамма сизнинг миллатингиз ҳақида гапиради. Сиз қозоқмисиз ёки бошқа миллат вакили? Улар изоҳларда ҳар доим: "Йўқ, у ўзбек, тожик, бошқаси", деб баҳслашишади... Бу сизни ғазаблантирадими?

- Ёшлигимда бу мени безовта қиларди, аммо кейин бунинг фойдасиз эканлигини тушуниб етдим. Энг муҳими, ота-онангизни, тарихингизни қалбингиз билан англашингиз керак. Менинг миллатим қозоқ. Дадам қозоқ, онам қўнғирот уруғидан. Табиийки, мен ҳам қозоқман. Лекин мен Ўзбекистонда туғилганман, исмим қозоқлар орасида жуда кам учрайди. Асосан араб ва ўзбекларда қўйилади. Ўзбекистонда туғилганимдан, у ерда ўқиганимдан хурсандман - Ватанимни севаман! Ўзбекистонда туғилганимдан фахрланаман, аммо миллатим бўйича қозоқман. Ҳа, сиз айтгандек, одамлар ҳамиша бу масалани кўтаришади, мен эса бунга эътибор бермайман.