Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда қайнона келинини ўлдириб қўйди Бош прокуратура матб | VodiyTv

Тошкентда қайнона келинини ўлдириб қўйди

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 5 май куни соат тахминан 10.00ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи аёл (1955 й.т.) келини (1985 й.т., 3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган. Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.

@VodiyTV - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали.