Get Mystery Box with random crypto!

Тушкунлик - аср хасталиги Инсонни ҳис-туйғули муносабатлардан | Водий лидери

Тушкунлик - аср хасталиги

Инсонни ҳис-туйғули муносабатлардан узоқлаштирган, иш самарадорлигини туширган ва энг муҳими, ҳаётдан завқланиш ҳиссидан маҳрум қилиб қўйган қора булут «тушкунлик» дейилади.
Катта шаҳарларни ифлос ҳаво қорайтирганидек, 21-аср касалликлари ҳам инсон ҳаётини зулматга айлантирмоқда. Ишини йўқотишдан хавотирланиш, ўртоғи ё жуфтининг кўнгил синдирадиган сўзлари, автобусга, дарсга, қабулга улгурмаслик ўйлари ҳам асабийлик ва тушкунликка сабаб бўлади.
Бир пайтлар дин бошқарган жамиятларда эндиликда психотерапевт роли юксаляпти. Техника ва саноат ривожланишидан бери Ғарбда диннинг ҳаётга таъсири пасайган. Илоҳга бўлган эътиқод ўрнини билимга бўлган эътикод эгаллаган. Аммо билим бугунги кун инсонларининг муаммоларига етарлича жавоб бера олмаяпти.

Каналга уланиш учун
https://t.me/vodiylider