Get Mystery Box with random crypto!

АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ! • Дунёдаги барча яхшиликни тилайман | Vodiy Harid

АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
• Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

Яқинларга Ҳам Улашинг

@VodiyHarid