Get Mystery Box with random crypto!

Энг кучли Одам боласи бўлишни истайсизми?Марҳамат ҳадисга қара | Водийдан Гапирамиз / Vodiydan Gapiramiz

Энг кучли Одам боласи бўлишни истайсизми?Марҳамат ҳадисга қаранг:

Набий соллаллоҳу алайҳ  ва салламдан Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди.

#Ибрат
https://t.me/vodiydangapirurlar