Get Mystery Box with random crypto!

Энергетик ичимлик ичишнинг зиёни бўладими? — Ҳа, бўлади. Жаҳо | Водийда Савдо | Расмий

Энергетик ичимлик ичишнинг зиёни бўладими?

— Ҳа, бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қувватни оширувчи ичимликларнинг салбий таъсирлари ҳақида кўп огоҳлантириб келмоқда. Қуйида қувват ичимликларининг илмий исботини топган таъсирлари тўғрисида маълумот берамиз.

• Юрак хуружи – Қувват ичимлиги таркибида кофеиннинг юқори миқдорда бўлиши бора-бора юрак саломатлигига таъсир қилади. У, айниқса, юракнинг кескин қисқаришига олиб келади.

• Бош оғриғи ва мигрень – Тана қувват ичимлиги орқали озиқланадиган юқори миқдордаги кофеинга ўрганиб қолгач, унга эҳтиёж сезилиши билан бош оғрий бошлайди ва тобора кучаяди. Бу гўё гиёҳванд моддага ўрганиб қолишга ўхшайди.

• Уйқусизлик – Танага юқори миқдорда қувват киргач, одам қандай қилиб ухлаши мумкин? Уйқусизлик эса асаб тизимига салбий таъсир қилади, модда алмашинувини издан чиқаради, тушкунликка сабаб бўлади.

Каналимизга қўшилинг ва Эьлон жойланг
https://t.me/joinchat/jCt7Ou6KW4hiNTQ5 ️️