Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Огоҳлик Бола ўғрилари пайдо бўлганини айтишмоқда. | Водий бозор

#Диққат #Огоҳлик

Бола ўғрилари пайдо бўлганини айтишмоқда.

Айтишларича, кеча 19:50 лар атрофида Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Кўришкент МФЙ Ўзган қишлоғидаги ҳолат.

2012 йилда туғилган қиз кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрганида, қора рангли, давлат рақами бекитилган Кобальт автомашинаси келиб, қизчага куч ишлатиб, машинага босиб олиб кетган. Автомашина ичида икки аёл ва бир эркак қизни ура бошлашган, 1 кмлар масофа юрилгач, машина чуқурга тушиши натижасида, эшик очилиб кетиб, қизча уларнинг қўлидан қочиб кетган. Бақир-чақир қилиб одамларни ёрдамга чақиргач, босқинчилар номаълум томонга кетиб қолишган.

Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз...

Ота-оналар, доим фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлинг, қоронғу пайтда уларни назоратсиз қолдирманг, зеро огоҳлик давр талаби.

Канал @VODIYBOZOR