Get Mystery Box with random crypto!

Юлдуз Усмонова 185 миллион сўм жаримага тортилди. Бу пуллар шо | Водий бозор

Юлдуз Усмонова 185 миллион сўм жаримага тортилди. Бу пуллар шоирга берилади.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова шоирнинг “Хаста бўлма” шеърини қўшиқ қилиб ижро этган. Маълум бўлишича, муаллиф бу шеърни 2016 йилда рафиқасига атаб ёзган. Шоирнинг сўзларига кўра, хонанда қалам ҳақи эвазига унга шеърий тўпламини чоп этилишига кўмаклашишни ваъда қилган. Аммо шу пайтгача шоирга берилган ваъда бажарилмаган.

Бугун, 29 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судида шоир Йўлчи Рўзиев ҳамда хонанда Юлдуз Усмонованинг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суднинг якуний қарорига кўра, даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Судда даъвогар ҳисобига унинг маънавий зарари учун 50 миллион сўм ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдоридаги маблағ Юлдуз Усмонова томонидан ундириш ҳақида қарор қабул қилинди.

@Vodiybozor