Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва унинг | VODIY SADOSI
Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва унинг оиласига тегишли «Sevimli» телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув бошланди.
Маълумотларга кўра, Абдуҳолиқов ўз раҳбарлик ваколатидан фойдаланиб «Севимли» телеканалида эфирга узатилган сериалларга буюртма берган ва уларга давлат томонидан ажратилган бюджет маблағларини агентлик номидан субсидия пуллари сифатида ажратган. Айни вақтда пуллар ажратишда эҳтимолий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича коррупцияга қарши курашиш агентлиги хизмат текшируви бошлаган.