ҚАШҚАДАРЁ – “Кўчамиз нега тўлиқ асфальтланмаяпти?” ЯККАБОҒ. | VODIY SADOSI
ҚАШҚАДАРЁ – “Кўчамиз нега тўлиқ асфальтланмаяпти?”
ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Жамбул МФЙ Қалдирғоч кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Кўчамиз “Обод маҳалла” дастури асосида асфальт қилиниши айтилган эди. Аммо кўчанинг бошидан 400 метр, охиридан 600 метр жой асфальт қилинар экан. Биз яшаётган кўчанинг ўрта қисми – 300 метр жой қолиб кетяпти. Кўчанинг икки томонини таъмирлаб нега бизнинг жойни қолдириб кетишяпти? Ҳолат бўйича маҳалла раисини чақирдик. Аммо у ҳам масалани ҳал қила олмади. Ҳурматли Президентимиз юртни обод қилиш кераклигини айтмоқдалар. Кўчани эл қатори тўлиқ асфальтлаб беришларини сўраймиз”.