Get Mystery Box with random crypto!

АНДИЖОН вил. – “Банк судга келмади, кредит тўланмади деб мусод | VODIY SADOSI

АНДИЖОН вил. – “Банк судга келмади, кредит тўланмади деб мусодарага чиқариб юборибди. Ҳолбуки, менга муддат берилганди”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат қиляпман. “Нилуфар идеал текстил” фирмаси раҳбариман. Ҳозирда қўл остимда 33 нафар хотин-қиз ишлайди. 6 ой олдин вилоят ҳокимимиз қабулига бордим, сотилмай қолган товарларим кўплигини тушунтириб, кредит тўлови муддатини узайтириб беришларини сўрадим. Ҳокимимиз банк раҳбариятини чақириб менга муддат берди. Ёрдам учун раҳмат, 6 ой ичида ишни анча йўлга қўйдим. Лекин 6 ой ўтгач, “Қишлоқ қурилиш банк” судга келмади, кредит тўланмади деб мусодарага чиқариб юборибди. Менинг эса хабарим йўқ. Ҳолбуки, ҳокимимиз муҳлат берганди. Юртимизда қийин вазиятда қолган тадбиркорларга ёрдам қўли чўзилмоқда. Менга ҳам амалий кўмак берилади деган умиддаман”.


ДЎСТЛАРГА УЛАШИНГ!!!

Бизга қўшилинг
➥@VODIY_SADOSI_2021
https://t.me/joinchat/1ByjY6d1Mf04YzM6