Get Mystery Box with random crypto!

#Қува_тумани #Қува_Электросет Қува тумани марказида жойлашган | VODIY SADOSI

#Қува_тумани
#Қува_Электросет

Қува тумани марказида жойлашган Зиёликлар кўчасида Электор сталбалар хавфли холатда турибти. Бу махаллага Қува Электросет рахбарияти эътибор берадими ёки қолган ишларни хам ўзлари хашар йўли билан қилишсинми. Кўчада ёш болаларини ток уриб шкаст етишидан жудаям хавотирда ушбу махалла нуронийлари. Оддий трубани сталба қилиб устига чармни боғлаб сталба ўрнида фойдаланилаётган холати аниқланди. Энг хавфлиги тевадаги катта кучланиш ўтган сим ушбу қўлбола труба сталбага жойлашган резинкани устида турибти. Ёғингарчилик вақтида резинка нам бўлиб труба орқали шу труба тагида ўйнаётган ёш болаларни ток уриб жиддий холатга келса ким жавоб беради.

Бу туманда ИНСОН ҚАДРИ борми ўзи. Мухтарам Президентимиз ИНСОН ҚАДРИ деб баралла гапираётган бу даврда Қува туман Электрасет ушбу холатни кўрса хам кўрмаганга олиб турибти гўё.

Ушбу холат бўйича Қува Электросет рахбариятидан амалий ёрдам сўраб қоламиз.

Ушбу мавзуга албатта қайтамиз.


Бизга қўшилинг
➥@VODIY_SADOSI_2021