Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғонада_премера #Аёл_қисмати Фарғона шаҳридаги Ислом Ка | Vodiy gavhari - Farg'onam

#Фарғонада_премера #Аёл_қисмати

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида реал воқеалар асосида суратга олинган "Аёл қисмати" номли фильм премъераси бўлиб ўтди.

"Аёл қисмати" тўлиқ метражли бадиий фильмда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2019 йил май ойида "Меҳр" махсус операцияси доирасида Суриянинг уруш ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан олиб чиқилган аёлнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Саргардонликда курдлар назоратидаги ҳудудда қолиб кетган аёл "Меҳр" операция орқали Ўзбекистон Республикасига олиб келинади.

Фильмда айни кунлардаги долзарб бўлган масалалар ёритиб берилган.
Шунингдек, ушбу фильмни кўрган инсон яна бир бор юртимиздаги тинчлик-осойишталикка шукрона айтиши шубҳасиз.

Бизнинг
манзил
https://t.me/Vodiy_gavhari_Fargonam