2022-08-26 15:10:12
#ДИҚҚАТ
#Билиб_олинг Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:
жабрланувчига
енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
иштирокчилардан бири
ўз айбига иқрор бўлганида;
ҳодиса
пиёда иштирокисиз содир этилганида;
ҳодиса
фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
иштирокчиларнинг
фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
ҳайдовчилар
маст бўлмаса;
транспортларнинг шикастланиши
низони келтириб чиқармаса.
Хабарнома
ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан
3 иш кунида суғурталовчиларга юборилади:
ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
@Voditeli_Uzbekistana
757 views12:10