Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди Ижтимоий тармо | Водители Узбекистана

#Муносабат

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Range Rover" русумли, 01517LJА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Қоидабузар ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Нишонов Дилмуродга нисбатан МЖтКнинг 128⁵-моддаси 2-қисми билан чора кўрилди.

Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз.

Ҳолатда акс этган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, мазкур йўналишда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

@Voditeli_Uzbekistana