Get Mystery Box with random crypto!

Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi

Telegram kanalining logotibi vodil_jome_masjidi — Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi X
Telegram kanalining logotibi vodil_jome_masjidi — Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi
Kanal manzili: @vodil_jome_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.63K
Kanalning ta’rifi

🕌 Фарғона тумани Хўжа Ахмад Вале масжиди расмий телеграм канали
✅ Ин шаа Аллох каналда сиз масжидимиздаги маърузаларни жонли эфиридан, қироатлар ва намоз вақтларидан бахраманд бўласиз.
Расмий хамкор: @vodilcity

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 14:05:28
Кечаси қоимларнинг мартабалари

Суфён Саврий айтади: «Кечанинг аввалги қисмида Арш остидан бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, обидлар турсин!» дея нидо қилади. Шунда обидлар туриб, Аллоҳ насиб қилганича намоз ўқийдилар.

Сўнгра ярим кечада яна бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, қонитлар (45)
турсин дея нидо қилади. Шунда қонитлар туриб, саҳаргача намоз ўқийдилар.


(45) Қонитлар – ибодатгўй, намозга нисбатан тазарруъ қилувчилар.

"Эй фарзанд" китобидан.

Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:02:22
#Бу_макруҳ

Кўзни юмиб намоз ўқиш

Кўзни юмиб намоз ўқиш макруҳ бунга сабаб, саждагоҳда нажас йўқ ёки бор бўлишини билиш юзасидан эмас. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ўқиганлари учундир. Кўзни юмиб намоз ўқишлик суннатга хилоф ишдир. Мабодо шу тўғрисида баҳс қилинаётган бўлса, буни тез тўхтатиш керак. Чунки бунданда муҳим масалаларни ўрганиш, ҳамда уни халққа етказиш турибди.

-------------------
Манба: "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати"

Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.1K views08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:00:26
#Бу_ҳаром

Пора олиш Қуръон ва суннат ҳамда ижмоъга кўра ҳаром.

Босқинчилик, судхўрлик, қимор каби ботил, бекор ва пуч нарсага шариат рухсат бермаган.
-------------------
Аллоҳ таоло бундай деган:
"Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг."
(Бақара, 188).
----------------------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қарғишларидир: "Пора берувчига ҳам, пора олувчига ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!". Яна ул зоти бобаракот: "Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситалик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!", деганлар.

Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:09:02
Муҳаммаджон Қори  маърузалари

Фарғона тумани  Хўжа Аҳмад Вале Жоме масжиди  имом ноиби

САБОТУЛ ОЖИЗИЙН


Дўстларингизга ҳам улашинг!

𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨ʼ𝐥𝐢𝐧𝐠
@vodilcity | @VODIL_JOME_MASJIDI
1.1K views02:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 02:29:02
Ассаламу Алайкум! Сешанба тонгги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.2K views23:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:01:03 Аёлингиз ҳақидаги 20 та факт:

1.
Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг;
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг;
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг;
4. Аёлингиз ноёб марвариддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг;
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг;
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг;
7. Аёлингиз — қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг;
8. Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг;
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг;
10. Аёлингиз билан ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг.
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг;
12. Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг;
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг;
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг;
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг;
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг;
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг;
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг;
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг;
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.2K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:15:21
МУСЛИМА АЁЛ СИФАТЛАРИДАН:

Бир аёл Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)га келиб: "Устимда кимнинг ҳаққи энг буюк?" деб сўради. "Эрингнинг" деб жавоб бердилар. Аёл эрининг бўйнида ҳам ўзи учун айни ҳақ бўлишини умид қилиб: "Унинг устида кимнинг ҳаққи буюк?" деб сўради. "Онасининг" деб жавоб бердилар!
Ҳаннод ибн Сарий, Зуҳд китоби, 2/485.

Тобеинлар саййиди Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳнинг аёли дейди: "Биз эримиз билан сизлар амирларга қандай ҳайбат ва ҳурмат билан мурожаат қилсангиз, шундай гапирар эдик".

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.1K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:51:19 ​​Таҳорат олиб ётишнинг олти фазилати

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).


Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
1.2K views07:51
Ochish/sharhlash
2022-07-12 12:02:02
...Бировни Қуръон тиловат қилиб савобини маййитга бағишлаш учун ёллаб олишни ўтган азизлардан ҳеч ким қилмаган. Уламоларимиздан бирорталари бу ишга амр қилмаганлар, рухсат ҳам бермаганлар. Савобнинг етиши, амал Аллоҳ учун холис бўлгандагина бўлади.

Ажр-ҳақ олиш учун ёлланган одамнинг қироати эса, холисона эмас. Шунинг учун ундан савоб ҳам ҳосил бўлмайдики, маййитга бағишласа....

Ақидатут Таҳовий шарҳи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ



Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
188 views09:02
Ochish/sharhlash
2022-07-12 10:18:02
Болам, ҳар кун соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, омин.


Расмий каналларимизга обуна бўлинг

@VODIL_JOME_MASJIDI
@vodilcity

http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI
382 views07:18
Ochish/sharhlash