Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга коронавирусга қарши 660 минг доза вакцина олиб ке | VLUZB

Ўзбекистонга коронавирусга қарши 660 минг доза вакцина олиб келинди.

Бугун
, 17 март куни Ўзбекистонга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган.