Get Mystery Box with random crypto!

Танаффусдан сўнг талабалар шовқин - сурон кўтарётган хонага ўқ | UZBEK VIDEO

Танаффусдан сўнг талабалар шовқин - сурон кўтарётган хонага ўқитувчи кириб келди. Талабаларга битта-битта қараб чиқиб, доскага катта қилиб, 1 рақамини ёзди.
— Диққат қилинглар, бу шахсиятдир. Яъни, сиз эга бўлишингиз керак бўлган энг муҳим нарса, деди.
Кейин 1 нинг орқасидан 0 ни ёзди.
— Бу эса омад. Муваффақиятлар 1 нинг ёнида 10 бўлади. Сунг кетидан яна 0 ни ёзиб, деди:
Бу тажриба. 10 бўлган холатда тажриба билан 100 бўлади. Ноллар шу каби кенгайиб кетаверади. Қобилият, режа, меҳр ва бошқалар хар янги нол бўлиб шахсиятни ўн баравар бойитиб бораверади.
Шундан сунг ўқитувчи қўли билан илк ёзилган 1 рақамини ўчиради. Шунда доскада факат ноллар қолади. Шунда ўқитувчи:
— Агар шахсиятингиз бўлмаса, қолганларининг қиймати қолмайди.
Талабалар бу гапнинг маъносини тушуниб, сукунатда дарсни тинглай бошлашди.

Мустахкам ва кучли шахсият умр йўлингиздаги энг катта чироғингиздир. Шуни аниқ билинг, хаётдан завқланиб яшашингиз ва муваффақиятларга эришишингиз дуруст шахсиятингиз ақл - заковатингиздан хам мухимроқ. Бугун ақилли инсонга эмас, ҳалол ва тўғри инсонларга эхтиёж бор. Чунки, атрофга қаранг хамма жойда ақилли одамлар тўлиб - тошиб ётибди. « Буни алдасаммикан, шуни чув туширай, бундан ўғирлай, порани қанақасига олай», дейдиган билимдонлар ҳамма сохада кўп. Фикримни нотўғри деб хисобласангиз мулкни талан-тарож қилиш, одам савдоси, пора ва бошқа жиноятлар бўйича дунёда қайси ўринда эканимизга қаранг. Биз муваффақиятларга хақиқатдан хам эришишни истасак, жамиятимиз ривожланишини хоҳласак, ишончли ва мустахкам шахсиятга эга бўлишимиз керак.

«ҚАДАМ» китобидан олинди.

@Sensiz_Man
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ