Нигериядаги Қуръон "курси". Ўқувчилар қўлида тахтага устозларидан эшитиб ўз қўллари билан ёзиб олган "Мусҳафлари". Чироқлари кўриниб турибди. То Қуръонни тўлиқ ёдлашгунча шу шароитда дарс қилишади.
Бу видео эмас, бу — калтак бизга. Ёруғ уйимиздага қимматбаҳо Қуръони каримни кунлаб, ҳафталаб, ойлаб очмайдиган биз ношудлар юзига тортилган тарсаки бу.
Намоз ўқишни бошлаганимизга ўнлаб йил ўтган бўлса ҳам Қори бўлиш эмас, бирор пора, ақалли бир порани пухта ёдлаб олмаган бизларга тепки бу.