Get Mystery Box with random crypto!

#Befarqemasman Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва | Qaraqalpaqstan Respublikası veterinariya hám sharwashılıqtı rawajlandırıw komiteti baspasóz xızmeti

#Befarqemasman

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Бу қоидалар мамлакатимиздаги 700 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Мен миллат фарзандлари таълим ва тарбияси учун масъул Устозларимизни жамиятимизнинг энг обруйли инсонлари бўлишини, улар фақат ва фақат манашу шарафли вазифа билан банд бўлишларини, бунинг учун давлат уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб беришини ҳуқуқий асослари Конституция даражасида акс этишини олқишлайман!

Миллатимизнинг интелектуал салоҳияти бевосита устозларимиз фаолиятига боғлиқ.

Мен миллат келажагига бефарқ эмасман.

Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@deputat_shbaxtiyorovna