#befarqemasman
Олимжон Худойназаров, "ҚВЗ" ассоциацияси бадиий раҳбари:
— Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг Оила, болалар ва ёшларга оид 9-бобида иккита банд эътиборимни тортди. Яъни 77-бандда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, дейилади. 80-моддада эса вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, дейилмоқда. Бу эртанги кунимиз ҳақида ўйлаб қилинаётган ишдир. Шунинг учун ўзингиз ва фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг, референдумда иштирок этинг.
@menbefarqemasman