Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун бошқа аёллар эрнинг кўзига ўз аёлидан чиройлироқ кўр | 💝SEVIMLI AYOLLAR💝🌹

Нима учун бошқа аёллар эрнинг кўзига ўз аёлидан чиройлироқ кўринади?
Бир киши илм ва тажрибаси билан машхур бўлган бир олимнинг хузурига борди ва ўз холатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллох ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар хам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан хам чиройлилар жуда хам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги хамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан хам дахшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Халиги киши: "Ха", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда хам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Халиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.

Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллохдан хаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллох харом қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хохлайсанми?"
Киши: "Ха, албатта", деб жавоб берди.
"Кўзингни тий! Аллох таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллох нима хунар қилаётганларидан хабардордир". Хар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс холда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга махкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллохнинг сен айтган нарсалардан хам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллохнинг ибодати ва солих амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни хис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллохга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг мухаббати билан ризқлантиришини сўрашни хам ёдингдан чиқармаг

https://t.me/sevimliayolar
https://t.me/sevimliayolar