Get Mystery Box with random crypto!

Қорасон — эмфизематик карбункул — эмкар (Iang- raena emphysema | 𝕍𝔼𝕋 𝕄𝔼𝔻𝕀ℂ𝕀ℕ𝔼 𝔸ℕ𝔻 𝔸𝔾ℝ𝕆ℕ𝕆𝕄𝕐 ️️

Қорасон — эмфизематик карбункул — эмкар (Iang- raena emphysematosa).

Қорасон шохли ҳайвонларга хос ўткир ўтувчи инфекцион касаллик булиб, анаэроб микроблардан қузғайди. Касаллик тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товуш пайдо қилувчи тез катталашадигап газли шишнинг пайдо бўлиши, иситманинг куўтарилиши, нафас олишнинг бузулиши, юрак-томир фаолиятининг кескнн заифлашиши билан характерланади.
Қузгатувчиси. Қорасоннинг қузратувчиси анаэроб микроб Clostridium chativoei, учлари қайрилган 2—6Х X 0,5—0,7 мкм катталикдаги таёқча, у спора, хосил қилади, кучли токсин билан агрессин ажратади, ҳамма анилин бўёқлари билан грам усулида ҳам яхши бўялади. Кислородсиз мухитда 36—38° да ўсади.

Қорасон микробини лаборатория шароитида ўстириш учун гўшт, жигар шурвалари Китт —Тароцци мухити, қонли-шакарли озиқ мухитларга экилади. Зич сунъий озик мухитларида микроб ўстирилганда улар узига хос колониялар ҳосил қилади. Спора (қобиқ) микробни ташқи муҳит таъсиридан сақлайди. Шу сабабли ташқи мухитда узоқ вақт яшайди.