Get Mystery Box with random crypto!

​ Энди тарих ва география фанларидан ҳам миллий сертификат им | Uyga vazifa

​ Энди тарих ва география фанларидан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади!

Рўйхатга олиш: 24 апрелдан 7 майгача;
Тест синовлари куни: 21 май.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;

86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.