Get Mystery Box with random crypto!

#АЁЛ • Ушбу расмда доғистонлик аёл рўмолини қўлида ушлаб, | TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

#АЁЛ

• Ушбу расмда доғистонлик аёл рўмолини қўлида ушлаб, бошини ёпмасдан тургани тасвирланган.

• қуролланган иккита ўзаро рақиб гуруҳлар ўртасида турибди. Эркаклар номаҳрам аёлдан юзларини ўгириб туришибди.

• Бундай ҳолат Кафказ халқларида баъзан қон тўкилишини тўхтатиш учун ягона чора бўлган.

• Турли қабилалар орасида ҳалокатли жанжал бўлиши хавфини сезганида, аёл киши кўпинча рақиблар орасига бошяланг кириб келарди. Номаҳрам эркаклар дарров кўзларини пастга қаратиб, жанг майдонидан узоқлашишарди. Бу охир-оқибат жанжални тўхтатарди.

• Қадр-қиммат, рижоллик ва аёлларни ниҳоятда ҳурмат қилиш тушунчалари диний ва анъанавий қадриятлардан келиб чиққан. Аёллар ўтмишда бундан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва қон тўкилишини олдини олиш учун фойдаланишган.

Буни ўқиб ҳайратда қолдим. Субҳан Аллоҳ аввалги эркаклар ҳақиқий рижол бўлишган. Ҳозирги эркаклар ҳижобли аёлга ҳам шахват назари билан қариди.


Обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy