Get Mystery Box with random crypto!

Каримов Толибон билан учрашганми? 1999 йил, 19 июль. Президе | TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

Каримов Толибон билан учрашганми?

1999 йил, 19 июль. Президент Ислом Каримов Тошкентда иш бошлаган Афғонистон муаммолари бўйича «6+2» гуруҳининг навбатдаги учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузасида Афғонистондаги вазият айни вақтда нафақат мазкур мамлакатнинг, балки унга қўшни давлатларнинг, қолаверса, бутун халқаро жамоатчиликнинг муаммосига айлангани, бугун бу тупроқда давом этаётган уруш балоси билан бирга гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси, диний экстремизм ва фанатизм, террорчилик хавфи минтақадаги барча давлатларга, бинобарин, ялпи хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани қайд этилди. Анжуман ниҳоясида «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент декларацияси.

Обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy