Get Mystery Box with random crypto!

Турон Нимта-нимта қилиб атайин, Қўл-аёғим, бошим сўйдилар. | TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

Турон

Нимта-нимта қилиб атайин,
Қўл-аёғим, бошим сўйдилар.
Топмасин деб бир-бирин кейин,
Бошқа-бошқа исим қўйдилар.

Қиличини ташлади ғаним,
Бошқаради энди таёқсиз.
Қандай исён этайин, иним,
Қолган бўлсам бошсиз, аёқсиз.

Муҳаммад Иброҳим

Обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy