Get Mystery Box with random crypto!

Усмонийларнинг қонли анъанаси Усмонийлар султони Меҳмед III от | TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

Усмонийларнинг қонли анъанаси
Усмонийлар султони Меҳмед III отасининг вафотидан кейин 1595 йилда тахтга чиққан кун 19 нафар укасини ўлдиртирган эди. Сиз тасвирда кўриб турган қабрлар ўша шаҳзодаларнинг қабрлари ҳисобланади.

Ўлдирилган шаҳзодаларнинг аксари ёш болалар, гўдаклар бўлган. Айтишларича, бундай шафқатсизлик боис халқ Меҳмед III дан нафратланган. Меҳмед III ҳатто тахтга кўз тикиши мумкинлигидан хавотирланиб, 16 ёшли ўғли Маҳмудни ҳам ўлдиртирган экан.

Қаердадир ўқигандим, тахтга чиққан усмоний подшоҳларнинг ўз укаларини ўлдириш анъанасидан кўзда тутилган мақсад тахт учун жанжалларнинг олдини олиш бўлган. Бу анъанага Меҳмед III дан кейин тахтга чиққан Аҳмад I чек қўйган.

Аҳмад I жорий этган янгилик билан подшоҳнинг ўлимидан кейин сулоланинг эс-ҳуши жойида энг ёши улуғи тахтга ўтирадиган бўлган.

Обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy