#ШЕЪРИЯТ Онам – оқ Каъбам! Алласига алишмасман дунёни, Минг | VARDATUL JANNAH🌙
#ШЕЪРИЯТ
Онам – оқ Каъбам!
Алласига алишмасман дунёни,
Минг битта дуодан афзал ҳар сўзи.
Девона қилурман дардманд дарёни,
Бир томчи ёш ила намланса кўзи.
Териб қўйсанг барча шоир деганни,
Шеърларини баланд тоғнинг тоқига.
Ўн мингта Мажнун ҳам нима бўлибди?
Арзимас сочининг битта оқига!!!
Ширк эмас кечирсин Худойим Ўзи,
Мен фақат Онамни тавоф қиламан!
Бошидан ўгириб ичган сувимни,
Юз мингта зам-замдан афзал биламан!
Билсам ўзи тирик Маъбудку Онам,
Аслида Меҳридан бунёд бўлибман.
Нурдайин пок оппоқ Каъбаку Онам
Мен эса оқ Каъба излаб юрибман…
Рости гап дунёни ўт олиб кетар,
Онамни соғиниб йиғласам агар.
Мендайин шоирлар бир тийинга қиммат,
Онасин дуосин олмаса агар!!!
P/s. Онаси ҳаётлар бу шеърни ўқиганингиздан кейин тафаккур қилиб, Онангизга қўнғироқ қилинг ва сизни яҳши кўраман деб айтинг!!!
@vardatul_jannah001