Get Mystery Box with random crypto!

Мен ҳам атеист бўлардим... Синфга янги ўқитувчи кириб келди в | VAQT QADRI

Мен ҳам атеист бўлардим...

Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди:
— Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
"Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди.
Кейинги ўқувчи:
"Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
"Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман".
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
Умар:
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
Ўқитувчи:
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
— Унда мен ҳам атеист бўлардим, - деди.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g