Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозир рост гапириб турган ростгўй эмас, бир куни ёлғон гапирма | VAQT QADRI

Ҳозир рост гапириб турган ростгўй эмас, бир куни ёлғон гапирмайдиган ростгўйдир.

Омади келганда ҳамд айтиб қўйган шукр қилгувчи эмас, омад юз ўгирганда ҳамд айтиб нолимайдиган шукр қилгувчидир.

Сенгагина содиқ қолган вафоли эмас, кўпчиликка содиқ қолган вафолидир.

Кўриниши чиройли бўлган чиройли эмас, қалби чиройли бўлолган чиройлидир.

Сўзи чиройли бўлган фаросатли эмас, амали чиройли бўлган фаросатлидир.

Ширин ош берган меҳрибон эмас, бир кун заҳарли ош бермасагина меҳрибондир.

Дунё эртакларига ишонган ишонгувчи эмас, охиратда бўладиган воқеаларга ишонган ишонгувчидир.

Ноҳақ гувоҳлик берган гувоҳ эмас, ўз зарарига бўлса ҳам адолатни гапирган гувоҳ гувоҳдир.

Ёлғончидан нафратлана олган ростгуй эмас, ёлғондан нафратлана олган ростгуйдир.

Ҳар қандай илм билган илмли эмас, Аллоҳ учун ўрганган, амали бўлган илмли илмлидир.

Ҳақни гапириб қўйган ҳақгуй эмас, ҳақни давомий гапириб қўйган ҳақгуйдир.

Саҳий бўлиб кўринган саҳий эмас, миннати йўқ бўлиб кўринган саҳийдир.

Кўпчиликни олдида айбингни билдирган насиҳатчи эмас, айбингни бир ўзинга билдирган насиҳатчидир.

Зўрга раҳим қилган раҳимли эмас, заифга раҳим қилган раҳмлидир.

Ожиз бўлиб қолган ожиз эмас, ожиз бўлмай ожиз бўлиб юрган ожиздир.

Бар кишини сирини сақловчи сир сақловчи эмас, башқаларни ҳам сирини сақловчи сир сақловчидир.

Гунохига тавба қилиб қўйган тавба қилувчи эмас, тавба қилиб гунохдан қўрққан тавбачи тавбачидир.

Ҳақ сўзларни тинглаб қўйган ҳақни билган эмас, Ҳақни аниқлаб олган ҳақни билгандир.

Зўрман деган зўр эмас, зўр бўла туриб зўрлигини билдирмайдиган зўрдир.

Бу дунёда бахтли яшаб ўтиб кетган бахтли эмас, у дунёда бахтли яшайдиган бахтлидир.

Раҳимлига раҳим қилган раҳимдил эмас, қаттиққўл бўлганга раҳим қилган раҳимдилдир.

Душманинг яхшилик қилиб қўйса дўстинг дегани эмас, дўстинг ёмонлик қилиб қўйса ҳам душманинг дегани эмас.

Бойлигини тўплаб қўйган бой эмас, камбағал бўлсада савоб йўлида сарфлаб тургувчи бойдир.

Дунёни севган муҳаббатли эмас, жаннатни севган муҳаббатлидир.

Аввал ўзини айбини излаган айбдор эмас, аввал ўзгаларни айбини излаган айбдордир.

Хатосини билмаган адашган эмас, хатосини билиб тан олиб тўғирламаган адашгандир.

Аллоҳдан қўрққани учун маҳлуқидан қўрққан заиф эмас, маҳлуқидан қўрққани учун Аллоҳдан қўрққан заифдир.


#islom43

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@VAQTQADRI