Get Mystery Box with random crypto!

Реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти Марказий | 𝗩𝗔𝗟𝗬𝗨𝗧𝗔 𝗞𝗨𝗥𝗦𝗜

Реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Расмий релизда ўтган йил кузидан буён биринчи марта миллий валюта курси масаласига тўхталинган.

Регуляторга кўра, сўмнинг реал алмашув курси динамикаси йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланиб, узоқ муддатли тренди доирасида шаклланган. Ташқи савдо ҳамкорлар миллий валюталари курслари ва инфляциялари бўйича прогнозларни инобатга олганда реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти.

Дарвоқе, валюта биржасидаги савдоларда иккинчи кун кетма кет сўмнинг мустаҳкамланиши қайд этилган. Олтин ва миснинг рекорд нархлари, энергетикадаги субсидияхўр мазахўракларнинг бюджетга босими бироз пасайиши инобатга олинса, қисқа истиқболда миллий валюта курси барқарорлигига умид қилса бўлади. Лекин ўрта ва узоқ истиқболда курсга салбий таъсир ўтказувчи чуқур ички омиллар сақланиб қолмоқда.