Get Mystery Box with random crypto!

Узоқ йиллик айрилиқдан кейин икки синфдош учрашиб қолишди: бир | Valley Innovative University | Rasmiy kanal

Узоқ йиллик айрилиқдан кейин икки синфдош учрашиб қолишди: бири ишлари юришган, иккинчиси омадсиз.

Кўришдилар, қучоқлашдилар, мактаб йилларини эслашди, ҳол-аҳвол сўрашишди. Омадсиз синфдош ишсиз қолгани ва пулсизикдан қийналиб кетганини айтади.

Тадбиркор: “Нима, шу ҳам муаммо эканми?! Йўлнинг нариги бетида офисим жойлашган, эртага эрталаб кел, сени ўзим ишга оламан”, – дейди.

Шу билан улар хайрлашишди! Кейинги кун эрталаб омадсиз синфдош дўстининг офисига келди.

Тадбиркор синфдош унинг қўлига чек бериб, йўлнинг нариги бетидаги банкдан пул олиб келишга жўнатди. Омадсиз пулларни олиб, синфдошининг ҳузурига қайтиб келди.

Тадбиркор пулларни санаб ўтирмасдан тенг иккига бўлиб, ярмини ўзига, ярмини дўстига берди ва бундай деди: “Мана шу тарзда ишлайверасан”.

Бир неча ой ичида омадсизнинг ишлари юришиб кетди: башанг кийинди, машина, уй олди, хурсандчиликка берилди.

Кейин эса яна бирдан ғамга ботиб қолди.
Ҳамкасблари ҳайрон бўлиб сабабини суриштира бошлашди, у эса:

“Бу ноҳақлик! Мен бир ўзим ишлайман, пулни эса тенг бўлишамиз!” - дебди )

Тентакнинг тажрибаси бестселлеридан парча.