Get Mystery Box with random crypto!

ХАТМИ ҚУРЪОН БАҒИШЛАНДИ Табиий офатлар – зилзила, кўчкилар, с | Vakillik

ХАТМИ ҚУРЪОН БАҒИШЛАНДИ

Табиий офатлар – зилзила, кўчкилар, сув тошқинлари Аллоҳнинг синовидир. Бундай синов бошига тушган кишиларга ҳамдардлик билдириш, табиий офат оқибатида вафот этган дин қардошларимизни эслаш, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қилиш мусулмон киши зиммасидаги бурчдир.
Бугун, 2023 йил 7 февраль куни "Минор" жоме масжидида пешин намозидан сўнг Туркияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган кишилар ёдга олиниб, Қуръони карим хатм қилиниб, уларнинг руҳларига бағишланди.
Шу билан бирга, дўст ва биродар халқ турк миллати бошига тушган мусибатни Аллоҳ таоло тез орада даф этишини сўраб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов дуо қилдилар.

Улашинг | @VAKILLIKUZ