Get Mystery Box with random crypto!

Ҳадиси шарифга эҳтиром Ибн Абу Увайс айтади: «Молик ибн Анас | Vakillik

Ҳадиси шарифга эҳтиром

Ибн Абу Увайс айтади: «Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайх хадис айтмоқчи бўлсалар, яхшилаб таҳорат олиб, сўнг жойларига ўтирар, соқолларини тарар эдилар. Виқор ва ҳайбат билан ўтирган ҳолда ҳадис айтар эдилар. Бунинг сабабини сўрашган эди, бундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман. У зотнинг ҳадисларини фақат янги таҳорат олиб, ўтирган ҳолда айтаман». Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ тик туриб ёки шошилиб турган пайтда ҳадис айтишни ёмон кўрардилар. Шу маънода: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини фаҳмлаб, яхши тушунишни, нима айтаётганимни билишни истайман», дер эдилар».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ