Get Mystery Box with random crypto!

​​ Номаълум аскар Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилд | Vakillik

​​ Номаълум аскар

Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли Аллоҳ қўшинга нусрат бериб, қалъа эгалланди. Жангдан сўнг Маслама: «Ўша никобдор қани?» деб жар солдирди. Лекин ҳеч ким келмади. Маслама: «Бир муддатга келиб кетса бўлди, олдимга келсин», деб жар солдирди. Шунда бир киши келиб, киришга изн сўради. Сокчилар: «Ўша никобдор сенмидинг?» деб сўрашган эди, «У ҳақда хабар олиб келдим», деди. Масламага хабар қилишди, киришга изн бўлди. Келган одам: «Ниқобдор киши номини халифага билдирмаслигингизни, ҳеч нарса буюрмаслигингизни ва кимлигини сўрамаслигингизни илтимос қилди», деди. Маслама унинг қаҳрамонлиги туфайли машҳур бўлиб кетишдан қўрқаётганини, қилган иши махфий қолишини истаётганини билиб, сўраганлари бажарилишини айтди. Шунда у: «Ўша никобдор мен эдим», деди-да, кайтиб кетди. Шундан кейин Маслама қачон намоз ўқиса, ортидан: «Аллоҳим, мени ўша ниқобдор билан бирга қилгин!» деб дуо киладиган бўлди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ