Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ Тошкент шаҳрида фаолият юритаёт | Vakillik

ЯНГИ ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта масжидларда янги имом-хатиб ва имом ноиблари иш бошладилар.

#Жумладан,
Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” жоме масжидига "Оқилон" жоме масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов,

Чилонзор тумани “Бўта Бува” жоме масжидига Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” жоме масжидининг имом-хатиби Аброр домла Алимов,

Сергели тумани "Маъруф ота" жоме масжидига Янгиҳаёт тумани "Қуддуси Шариф" жоме масжиди имом ноиби Сарвар домла Муҳаммадиев,

Шайхонтоҳур тумани "Оқилон" жоме масжидига мазкур жоме масжиднинг имом ноиби Неъматулла домла Исмоилов, имом-хатиб этиб тайинланди.

Аллоҳ таолодан янги иш бошлаган имом-хатиб ва ноибларга улкан муваффақият ҳамда халқимизга кўрсатаётган хизматлари эвазига беҳисоб ажрлар ато этишини сўраймиз.

Улашинг | @VAKILLIKUZ