Get Mystery Box with random crypto!

КЎРМАГАН ТУШИНИ 'КЎРДИМ' ДЕГАН ЁЛҒОНЧИДИР Ибн Аббос розияллоҳ | Vakillik

КЎРМАГАН ТУШИНИ "КЎРДИМ" ДЕГАН ЁЛҒОНЧИДИР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим" деса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолади. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан.
"Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим" деса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди".
Албатта, арпа дони жуда кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мажбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак.

"Ёлғон" китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ