Get Mystery Box with random crypto!

«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?» #Оят «Эй иймон келтирганл | Vakillik

«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»

#Оят
«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).

Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:

#Ҳадис
«Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.

Ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ