Get Mystery Box with random crypto!

#БАЙРАМ_МУБОРАК Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокат | Vakillik

#БАЙРАМ_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Юртимизда Ватан ҳимоясидек улуғвор хизматга ўз умрини бағишлаган ҳарбийларимиз эъзоз ва эҳтиром этилиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

14 январь куни мамлакатимизда нафақат ҳарбийларимиз, балки юртимиз тинчлик ва осойишталиги учун ҳисса қўшаётган юртдошларимизнинг байрами ҳамдир.

Азиз юртдошларимиз, заминимизнинг шижоатли ўғлонлари! Байрамингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таолодан барчангизга соғлиқ саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик, оилавий бахт ва саодат тилайман!



Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


  Улашинг | @VAKILLIKUZ