Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тарбиянинг_олтин_калити ШАХСИЯТ (12-қисм) Болага қандай ла | Vakillik

​​#Тарбиянинг_олтин_калити
ШАХСИЯТ (12-қисм)

Болага қандай лақаб қўйилса, бола ўшанга ўхшай бошлайди.
Болага баъзида исмидан кўра унга қўйилган лақаб кўпроқ таъсир ўтказиши мумкин. Ҳатто болалар эркалаб лақаби билан чақирилганда ҳам, бу лақаб илҳомлантирувчи бўлиши керак. Лақаблар бир нечта ва ҳар хил маънони англатса, бола кўпқиррали бўлиб улғаяди. Шуни англаб етишимиз керакки, лақаб – бу боланинг тарихида ота-она из қолдириши мумкин бўлган дастур, ҳаракат рўйхати, қандайдир маънода режа ҳамдир.
Лақаб – оила тилининг бир бўлаги. Лақаб ёрдамида оилада ўзаро алоқаларни ойдинлаштириш, ишончли қилиш, янада яқинлаштириш мумкин.
Лекин кўп ҳолларда болага исми ўрнига лақаби билан мурожаат қилишда ҳаддан ошиш уни ўз исми билан чақирганда, унчалик эътибор бермасликка ҳам олиб келади. Бунинг олдини олиш учун болаларга исмининг маъносини тез-тез эслатиб туриш фойдадан холи эмас.
Ота-она ўзи билмаган ҳолда фарзандларига турли лақаблар қўйиш орқали уларда ёмон хислатларга йўл очишлари ҳам мумкин. Эркалаш учун танланган лақаб жуда чиройли, жарангдор, лекин бу сўзнинг замирида салбий феъл-атворга ундовчи жиҳат ётиши мумкин.
Ёнимиздаги спорт мактабида бир боксчи укамиз бор. Ўзи бақувват, гавдали. У баъзида машғулотларга ўғлини ҳам бирга олиб келади. Ўғлини “Кичкина Тайсон” деб чақиради. Ҳалиги бола катта бўлган сари гавдаси ҳам бесўнақайлашиб, ёз пайтлари қорайиб, ҳақиқий Тайсонга ўхшаб қолади. Ўзининг исми Нодиржон, лекин Нодиржон деб чақирсангиз қиё ҳам боқмайди. Аксинча, мени Тайсон дейдилар, деб қўяди.
Шу бола мактабга борди-ю, отасининг ҳаловати бузилди. Бир оёғи мактабда. Ўғли бугун кимнингдир бурнини синдирса, эртага яна кимдир беш-етти сонияда синфдан учиб чиқади. Мактабда ҳам ўзини рингдаги Тайсондай тутар экан. Унга дашном берган мактаб директорига ҳар сафар: “Мен ҳақиқий Тайсонман, буни дадам айтган”, дея жавоб берар экан. Мана, нотўғри лақаб қўйишнинг оқибати... Мана шундай кўнгилсизликлар отага ўғлига ўзи билмаган ҳолда бошқаларга нисбатан қўпол муомала қилишга рухсат бериб қўйганини англатди. Ота-онаси бу лақабдан воз кечиб, ижобийсига алмаштиришди. Аксарият ҳолларда исми билан мурожаат қила бошлашди. Боланинг хулқи яхши томонга ўзгара бошлади.
Агар болага унга қўйилган лақаб ёқмаса, унинг бу истагини ҳурмат қилиш керак, ёқмаган лақабдан воз кечиш зарур.
Унутманг, боладаги сифатлар унга қўйилган исмларга қараб ўзгаради.

Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари

Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/Vakillikuz