Get Mystery Box with random crypto!

“Қўлга олинган шахслар ойлар ва йиллар давомида кузатувда бўлг | Vachaaach | Rasmiy Kanal

“Қўлга олинган шахслар ойлар ва йиллар давомида кузатувда бўлган” — Дониёр Тошхўжаев

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” доирасида 103 киши ушланиб, улар устидан 38 та жиноят ишлари қўзғатилгани ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Қўлга олинган шахслардан 52 нафарига нисбатан суд ажрими билан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев қўлга олинган шахслар кеча ёки бугун эмас, балки ойлар ва йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кузатувда бўлганини билдирди.

Брифингда Дониёр Тошхўжаев ижтимоий тармоқларда ўзига қанақадир обрў ясаб олган, атрофига “спортсмен”ларни йиғиб олиб, ҳар хил чиройли машиналарда юрган, аммо ҳаётда бошқаларни қийноққа солиб, товламачилик йўли билан, пул ундириш йўллари билан кун кўраётган шахсларга эргашаётган ёшлар масаласи ҳақида ҳам гапириб ўтган.

Обуна Бўлинг @VACHACH
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD6mIb_kRa0xbprMuw

Хаммага Тарқатила