Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пискент тумани бўлим бошлиғи ўринбосари.

Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
— Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйча мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тошкент вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими бошлиғи.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи.

Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Тошкент вилоят бошқармаси:
— Ўртачирчиқ тумани бўлими бошлиғи.

— Ўртачирчиқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

Тошкент вилояти ҳокимлиги:
— Оҳангарон туман ҳокимлиги -Ташкилий назорат гурухи етакчи мутахассиси.

— Оҳангарон туман ҳокимлиги - молия-иқтисодиёт ва камбагалликни қисқартириш бўлими бош мутаҳассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 январдан 17 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos