Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Иқтисодий масалалар бўйича бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси;

— Каттақўрғон шаҳри ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи;

— Самарқанд тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби шўъбаси мудири-бош ҳисобчи.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Бошқарма - Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими Бош инспектори.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани туризм ва спорт бўлими - Туризм бўйича бош мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Қўшробод тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси;

— Пайариқ тумани статистика бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Ургут тумани вакиллиги етакчи мутахассиси;

— Нарпай тумани вакиллиги етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси.

️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos