Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент шаҳридаги ўрта таълим мактаблар:
— Сергели тумани 264 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Юнусобод тумани 63 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими бошлиғи - бош ҳисобчи;

— Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи;

— Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими ижтимоий фанлар методисти;

— Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими Маънавий-аҳлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъаси;

— Яккасарой тумани халқ таълими бўлими Девонхона (канцелярия) мудири;

— Юнусобод тумани халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими Инспектор-методист (таълим тизимида);

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил бўлими бошлиғи;

— Юрисконсульт;

— Сергели тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири;

— Туман ҳокимлиги таҳлилий-назорат гуруҳи раҳбари;

— Ахборот технологиялари мутахассиси;

— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассис.

— Ижтимоий ҳаётга мослаштириш маркази раҳбари;

— Туман ҳокимлиги девонхонаси мудири.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси:
— Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos