Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Кадрлар бўлими бошлиғи

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани 35-сонли умумий ўрта таълим мактаб:
— Директор

Тупроққалъа тумани халқ таълими бўлими:
— Бош иқтисодчи

Боғот тумани мактабгача таълим бўлими:
— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Етакчи ҳисобчи

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 3 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos