Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси:

— Учқўрғон тумани қурилиш бўлими объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор ;

— Учқўрғон тумани қурилиш бўлими шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича архитектор.

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:

— Учқўрғон тумани таълим сифати мониторинги ва аттестация бўлими бош инспектори;

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси:

— Бошқарманинг болалар саломатлиги ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи;

— Бошқарманинг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш методист.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабрдан 2 яанваргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos