Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси:
— Бахмал туманидаги 44 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим бўлими бош бухгалтер ўринбосари.

Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси:
— Бошлиқ ўринбосари.

Транспорт вазирлиги Жиззах вилояти транспорт бошқармаси:
— Зафаробод тумани 1-тоифали инспектори;

— Мирзачўл тумани 1-тоифали инспектори.

Жиззах вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Арнасой тумани етакчи мутахассиси;

— Зомин тумани етакчи мутахассиси.

Жиззах вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази:
— Фориш туман маркази директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 2 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos