Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтакор тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

— Ғаллаорол тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

— Дўстлик тумани мактабгача таълим бўлими Давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги мактабгача таьлим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш шўьбаси мутахассиси;

— Мирзачўл тумани мактабгача таълим бўлими Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўбаси услубчиси;

— Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлими Ахборот технологиялари мутахассиси.

Жиззах вилояти маданият бошқармаси:
— Зафаробод туман маданият бўлими мудири.

Жиззах вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Янгиобод тумани Туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 20 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos