Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази:
— АКТ ва техник таъминот бўлими бош мутахассиси.

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори.

— Қоракўл туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

— Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

— Пешку туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими бошлиғи.

— Қоракўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

— Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

— Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

— Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори.

— Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори.

Пешкў тумани мактабгача таълим бўлими:
— Инспектор-методист ( таълим тарбия сифатини таминлаш ва методик хизматини кашкил этиш шўба методисти).

— Маҳсус таъмирлаш эксплуотасия хизмати муҳандиси.

Бухоро вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси:
— Бухоро тумани ҳокимлиги молия бўлими Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва томорқа ерларини ривожлантириш сектори бош мутахассиси.

— Қоровулбозор тумани ҳокимлиги молия бўлими Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва томорқа ерларини ривожлантириш сектори бош мутахассиси.

— Олот туман молия бўлими бюджет даромадлари баъзасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош мутахассиси.

Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 10 декабрдан 19 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos